АсосийЖИНОЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Самарқандда уч фуқарони Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Самарқандда уч фуқарони Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда уч нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан 3750 АҚШ доллари талаб қилган. У пулнинг 3000 долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда сайёҳлик фирмаси раҳбари Умра зиёратини адо этиш истагида бўлган уч нафар фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилиб, уларни зиёратга юбориш ва муқаддас қадамжоларда ибодат қилишлари учун барча шароитларни яратиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бу хизматлари эвазига у 3750 АҚШ доллари сўраган.

Тезкор тадбир давомида фирма раҳбари олдиндан келишилган маблағнинг 3000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ фуқароларни шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Бунда хабар берувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

    Бошқа янгиликлар