1

​Тошкентда ўтган ҳафтада энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар рўйхати эълон қилинди (Фото)

ЖАМИЯТ 15.05.2017, 16:25
Теглар: Авто, Тошкент
​Тошкентда ўтган ҳафтада энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар рўйхати эълон қилинди (Фото)

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан 6-13 май даврида энг кўп қоидабузган ҳайдовчилар рейтинги эълон қилинди.

«Рейтинг»да пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган «Gold Air Travel» масъулияти чекланган жамиятига қарашли « Малибу» русумли, давлат рақам белгиси 01 216 WDA бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси «ҒОЛИБ» деб топилди.

У ўз бошқарувидаги автомашинада кўп эмас, оз эмас – жами 17 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузишга «жазм» этди. Ушбу қоидабузарликларнинг 16 таси белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 1 таси светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланиш ҳолатларидир. Табиийки, қоидабузарликлар учун жарималар миқдори ҳам «салмоқли» бўлди – 8 миллион 87 минг 850 сўм!

Иккинчи ўринни Юнусобод туманидаги «Bilol Myagkaya krovlya» корхонасига тегишли «Ласетти» русумли (давлат рақам белгиси 01 305 YDA) автомашина ҳайдовчиси «эгаллади». У қоидабузарликлари туфайли 13 марта кузатув камераларига «тушган».

Жумладан, манзилга жудаям ошиққан, шекилли, 11 марта тезликни белгиланган меъёрдан оширган, 2 марта светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунишни «хоҳламаган». Умумий жарима миқдори эса 2 миллион 845 минг 725 сўмни ташкил этган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Маъмурий бинолардан фойдаланиш дирекциясига тегишли «Эпика» русумли автоулов ҳайдовчисига ҳам совринли ўрин «насиб» этди. Ҳайдовчи давлат рақам белгиси 01 206 ТВА бўлган мазкур транспорт воситасини бошқараётиб, «бор-йўғи» 12 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузди ва шубҳасиз видеокамералар «нигоҳи»дан четда қолмади. Айтганча, «Эпика» ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасини хуш кўрмайди-ёв. Акс ҳолда, чорраҳаларда 7 марта «қизил»да ўтмасди. Учинчи ўрин «соҳиби» энди қайд этилган қоидабузарликлар учун 2 миллион 845 минг 725 сўм миқдорида жарима тўлайди.

Олмазор туманидаги «Orange taxi» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Нексия» русумли (давлат рақам белгиси 01 270 ТТС) автомобиль ҳайдовчиси «рейтинг»нинг кейинги ўрнини «банд» этди. Негаки, «кўрсаткичлари» ёмон эмас – у кузатув камералари ишга тушганидан буён 11 марта қоидабузарликларни содир этган. Юқоридаги қоидабузарликлар учун жарималар миқдори – 2 миллион 96 минг 850 сўмни ташкил этди.


Ва, ниҳоят, сўнгги – Бешинчи ўрин «соҳиби» билан танишинг. Сергели туманида жойлашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Global Building Machinery» корхонасининг «Малибу» русумли (давлат рақам белгиси 01 077 VDA) автомашинаси ҳайдовчиси 9 марта кузатув камераларига «суратга тушиш» билан ана шундай шарафга «муяссар» бўлди. У шундан 8 марта белгиланган тезлик талабларига амал қилмаган. Бир ҳолатда эса светафорнинг қизил чироғини «кўрмай қолган». Унга 2 миллион 695 минг 950 сўмлик жарима солинган.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1