АсосийSUG'DIYONA

​Дублёнкаларни уй шароитида тозалаш ва тўғри сақлаш қоидалари

'​Дублёнкаларни уй шароитида тозалаш ва тўғри сақлаш қоидалари'ning rasmi
  • Дублёнкаларни уй шароитида ҳам тозалаш мумкин. Қишда муз эритиш учун йўлларга сепиладиган туз дублёнканинг этагига ёпишган бўлса, буни чангютгичнинг энг қуйи режимида тозалаш мумкин.
  • Велюр ёки нубукдан тикилган дублёнкаларни фақат қуруқ ҳолатда тозаланг.
  • Қалин парли курткалар, дублёнкаларни ҳавоси чиқарилган махсус вакуум пакетларда сақланг.
  • Табиий теридан тикилган пўстин, дублёнкаларни тозалаш учун чойшабни намлаб, ерга ёйинг. Устки кийимни ташқи тарафи билан қўйиб, салгина уриб, чангдан ҳалос қилинг.
  • Тер ёки ёғдан қолган доғларни шампунь ёки жунли, синтетик ҳамда ипакли матоларни ювиш учун ишлатиладиган кир ювиш воситалари билан тозаланг (1 стакан сувга 1 ош қошиқ восита солинади). Сўнг тоза матони намлаб, ўша жойларни яхшилаб артинг-да, қуриши учун илиб қўйинг.
  • Сунъий теридан ишланган пўстинларда ёғ доғлари бўлса, картошка уни ва бензинни тенг миқдорда аралаштириб тозаланг. Бунинг учун аралашмани суртиб қўйиб, то бензин қуригунича кутасиз. Сўнг қуруқ мато билан ўша жойни артиб ташлайсиз.
  • Агар пўстин жуда кирланиб кетган бўлса, яримта оқ атир совунни қирғичдан чиқариб, устига 0,5 л. сув қуйиб, совун эриб кетгунича аралаштириб турган ҳолда қайнатинг. Оловдан олиб, совитинг. Бир стакандан бензин ва илиқ сув қўшиб аралаштиринг. Дублёнкани чўтка билан тозалаб олгач, аралашмани аввал кир бўлган жойларга, сўнг бутун дублёнка сатҳига суртинг. Бироздан сўнг пўстинни нам мато билан артинг. Пўстин қуригач, терини қаттиқ чётка ёрдамида тозаланг.
  • Шунингдек, сунъий терили дублёнкаларни тозаловчи восита солинган тоғорада ювиш мумкин. Оқиб турган сув остида чайиб олгач, сиқмаган ҳолда катта чойшабга ўранг. Чойшаб қуриброқ қолгач, ичидаги дублёнкани тўғрилаб осган ҳолатда қуритинг.
  • Дублёнкаларни турли усулда сақлаш мумкин. Масалан, вакуум қопчалар, пўстин, дублёнкалар учун махсус жилдларга солиб қўйса бўлади. Агар бу буюмлар бўлмаса, қалинроқ табиий матодан ўзингиз уй шароитида махсус жилд тикиб, ичига куяга қарши восита солиб қўйинг (агар нафталин солмоқчи бўлсангиз, уни аввал целлофан пакетга солиб, озгина пуфлаб беркитинг. Сўнг ҳар-ҳар жойидан игна билан тешиб чиқинг. Йўқса, нафталиннинг ўзи терига салбий таъсир кўрсатиши мумкин). Ёз мавсумида устки кийимларни бироз вақт очиқ ҳавога осиб қўйиш мумкин.
  • Бошқа янгиликлар