АсосийDunyo

Бишкекда кафедаги портлаш оқибатида 15 киши жароҳат олди 

'Бишкекда кафедаги портлаш оқибатида 15 киши жароҳат олди 'ning rasmi

Бишкекда Чуй проспекти ва Эркиндик хиёбони чорраҳасида жойлашган «Антошка» тезкор овқатланиш кафесида ёнғин чиқди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар ёнғин олдидан учта портлашни эшитишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ ускуналари портлаши мумкин. Биринчи портлаш пайтида кафе ходимлари ҳам, ташриф буюрувчилар ҳам бўлган.

Кафе ходими куйиш оқибатида вафот этди, 12 киши, шу жумладан беш нафар бола касалхонага ётқизилди. Ҳодисада жами 13 киши жароҳат олган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар