1

Табиий офатдан зарар кўрган Олот ва Қоракўл қайта тикланмоқда (Видео)

ЖАМИЯТ 30.04.2020, 13:42
Теглар: Видео
Табиий офатдан зарар кўрган Олот ва Қоракўл қайта тикланмоқда (Видео)

Бухоро вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида зарар кўрган ҳудудларда табиий офат оқибатларини бартараф этиш, ободонлаштириш ва тартибга келтириш мақсадида Қоракўл тумани ҳокимлиги олдида барча масъул идора ва ташкилотлар ишчи хизматчилари билан йўриқнома ўтказилиб, махсус техникалар сафарбар этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва бошқа мутасадди идоралари вакиллари раҳбарлигида Бухоро вилояти ҳудудида 27 апрель куни соат 20:30 дан 28 апрель 00:30 га қадар юз берган кучли шамол натижасида энг кўп зарар кўрган вилоятнинг Қоракўл ва Олот туманларидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари ташкиллаштирилди.

Ички ишлар вазири мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берди.

Қоракўл тумани деҳқон бозорида бўлган масъуллар бозорда карантин қоидаларига риоя этилиши, нарх-наволарнинг барқарорлиги билан танишдилар.

Талофат кўрган корхона ва ташкилотлар масъуллар ва хонадон эгалари билан суҳбатда уларга давлат томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши хусусида тушунтириб ўтилди.

Ушбу туманларда барча давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан ички ишлар органлари ходимлари томонидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли ўртасида турли уйдирмалар тарқалишини олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорликдаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1