Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.
Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган, ҳали киндиги ҳам кесилмаган қиз бола жинсидаги чақалоқ ташлаб кетилган. Кун ботишига яқин ерни айланиб юрган фуқаро чақалоқ овозини эшитади ва у томонга яқинлаша бошлайди. Аввалига ит боласи бўлса керак деб ўйлаган эркак, яқинлашган сари чақалоқнинг чинқираб йиғлаётганига гувоҳ бўлади. Гўдак кўрпачага ўраб қўйилган бўлган. Эркак нима қилишни билмай, бирдан ўғлига қўнғироқ қилади. Ўғли эса участка нозири билан боғланади. Инспектор, боланинг олдида бўлган эркакка зудлик билан болани кўрпачага ўраб, катта кўчага олиб чиқишини сўрайди. Тез ёрдам ҳам чақирилади. Бироқ, инспектор тез ёрдам машинасидан аввал чақалоқни ўзи машинага солиб шифохонага етказади.
"Яхшиям далани айланиб, овозни эшитиб, чақалоқни кўриб қолибман. Йўқса бир соатдан кейин қоронғу тушарди, атрофда эса итлар юрганди", - дейди гўдакни кўриб қолган фуқаро.
Бола асраб қолинади, бироқ у узоқ муддат совуқда қолиб кетгани сабаб танасида ҳарорат пасайиб кетган. Шифокорларнинг айтишича, чақалоқ дунёга келганига бир кун бўлган. Ҳозирда чақалоқнинг онасини топиш бўйича ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, маълум бўлишича, гўдакни асраб олиш мақсадида кўплаб фуқаролар мурожаат қилишмоқда.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...