1

Норин туманида 21 ёшли қиз ўз амакисига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказди (Видео)

ЖИНОЯТ 30.04.2020, 14:37
Теглар: Видео
Норин туманида 21 ёшли қиз ўз амакисига пичоқ билан оғир тан жароҳати етказди (Видео)

Наманган вилояти, Норин туманида ҳам Коронавирус пандемияси пайтида фуқароларнинг тартиб-қоидаларга риоя қилишлари, фуқароларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш борасида куну тун тарғибот ишлари ва рейдлар ўтказилмоқда.

Бироқ олиб борилаётган қатъий чора-тадбирларга қарамасдан, шу йилнинг 17 апрель куни тумандаги хонадонлардан бирида арзимаган иш ортидан катта жанжал келиб чиқди. Шу куни соат 12.00 да Норин туманида яшовчи, 21 ёшли қиз, ўзининг яшаш уйида, бирга яшовчи 37 ёшли амакисига “Ювган кийимларингнинг мағзавасини ўзинг тозалаб қўй”, деб жанжал кўтаради.  Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ хабар берди.

Ўзидан 16 ёш кичик бўлган жиянининг гапларини кўтара олмаган амаки эса қизни ҳақорат қилади. Қиз ошхонада турган хўжалик пичоғини олиб, амакисига ташланади ва унинг кўкрак қафаси, орқа ўнг елкасига уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказади. Вақтида кўрсатилган тез-тиббий ёрдам натижасида эркакнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1