Карантин кундалик турмуш тарзимизни ўзгартириш билан бирга қаторда турли янгиликларни ҳам олиб кирди. Жумладан, Ўзбекистонда илк маротаба "Севимли" телеканали бошловчилари "Замон" информацион дастурини жонли эфирга уланиб, уйларидан олиб боришди.
Бу янгиликларни тезкор етказиш билан бирга ижодкорлар учун ҳам ўзига хос мактаб бўлди, дейиш мумкин. Бошловчилар уйда тайёрланган жонли эфир пайтидаги ноқулайликлар ва қизиқарли ҳолатлар ҳақида сўзлаб беришди. Қуйидаги видеолавҳада "Замон" информацион дастури бошловчиси Дилобар Қобулова эфирга чиқишга тайёргарлик қўраётган пайтида қўшниси эшикни тақиллатганини кўришингиз мумкин. Югуриб бориб, қўшнисига "Мен бандман!" деган Дилобар Қобулова зудлик билан жойига қайтиб, кўрсатувни бошлаган.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...