1

Нукусга Тошкентдан қирувчи самолёт келтирилди (Видео)

ЖАМИЯТ 09.05.2020, 13:44
Теглар: Видео
Нукусга Тошкентдан қирувчи самолёт келтирилди (Видео)

Олдин хабар берганимиздек, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм устидан қозонилган буюк ғалаба учун мардларча курашган юртдошларимизнинг номини абадийлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали жойлашган Хотира хиёбонининг орқа томонида Жасорат боғи барпо этилиши бошланган. Бу ҳақда Darakchi.uz га Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида юртимизда жорий этилган карантин сабаб айни боғда қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилган эди. 

Айни вақтга қадар боғда жами 8 дона техника: Т-64 танки, пиёдалар жанговар машиналари, зирҳли транспортёрлар ҳамда артиллерия ва зенит қурилмалари ўрнатилган. Кеча, 7 май куни боғ экспонатларидан ўрин олган бир дона Су-17 қирувчи самолёти Тошкент шаҳридан келтирилган.

Карантин қоидаларининг юмшатилиши ҳамда бунёдкорлик ишларини ижтимоий масофа ва шахсий гигиена талабларига риоя этган ҳолда амалга оширишга берилган рухсатдан кейин боғда қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда. Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ҳам ушбу ишларда фаол иштирок этяпти.

Таъкидлаш жоизки, Жасорат боғи “Мотамсаро она” ҳайкали жойлашган майдоннинг орқа томонида илгари ташландиқ ҳудуднинг деярли 100 сотих майдонида бунёд этиляпти. Боғни яратиш концепциясига асосан у ердаги 153 квадрат метр майдонида Иккинчи жаҳон уруши йиллари қорақалпоқ халқи ва қорақалпоғистонликларнинг матонати, ғалабага қўшган ҳиссаси акс этган бир қаватли хотира музейи, пневматик милтиқдан ўқ отиш тири, ҳарбий альпинизмни ривожлантириш мақсадида скалодром, ҳарбий объектларни қўриқлашда фойдаланиладиган соқчиларнинг кузатув минораси, жанггоҳларни акс эттирадиган окоп, блиндаж ва ертўлалар ҳамда жанговар техникалар ўрин олади. Уруш йилларида юртдошларимизнинг қаҳрамонликларини акс эттириш учун Мудофаа вазирлиги музей фондига яқиндан кўмак бериб, ҳозирда жамланаётган экспонатлар ҳамда ҳарбий техникаларни тақдим этиши белгиланган. Музей фонди бошқа манбалардан ҳам тўлдириб борилади. 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1