АсосийJamiyat

Отнинг ўлими итнинг байрамими? Ёхуд энг кўп шикоят қаердан бўлаётгани маълум қилинди

'Отнинг ўлими итнинг байрамими? Ёхуд энг кўп шикоят қаердан бўлаётгани маълум қилинди'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Азизов солиқ қўмитасига энг кўп шикоят қайси соҳа вакилларидан тушаётганини маълум қилди.

Абдулла Азизов ишонч телефонлари ва call маркази ишлаб турганини таъкидлади. Раис ўринбосарининг маълум қилишича, марказга қўнғироқлар бўлмоқда ва ходимлар мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бермоқдалар. Маълум бўлишича энг кўп шикоятлар вилоятларга қатновчи таксичилар устидан тушмоқда.

“Ҳурматли такси ҳайдовчилари инсофли бўлиб, талабалар ўқишлари тўхтатилиб уйга қайтаётганларидан фойдаланиб, нархларни кўтарманглар”, деб ёзади Абдулла Азизов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шунингдек, блогерлар каналларида ҳам вилоятларга кетадиган такси нархларининг бирдан кўтарилиши одамлар норозилигига сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Хусусан:

"Отнинг ўлими итнинг байрами деган гап сизларга айтилган.  

Мамлакатда эълон қилинган чекловлар туфайли нархни уч баравар кўтарган виждонингиз хайф.  

Фуқаролар уйига қайтяпти. Байрамга кетаётган йўқ.  

Шуни билдимки, юртни сотиб кетишингизга ҳам шубҳа йўқ.  

Барчангизга қонуний чора кўрилиши учун барча мутасадлиларга мурожаат қиламан", — дейилади Мухбир Далиев каналида.

Эслатиб ўтамиз:


Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалари ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси;

 

Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди;

 

Талабалар 16 мартдан икки ҳафта (ҳозирча) таътилга чиқарилади;

 

Талабалар вокзалга келмасдан, талабалар шаҳарчасининг ўзида чипта олишлари мумкин;

 

“Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди; 

 

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;

 

Бугун Тошкентдан вилоятларга қўшимча поезд рейси ташкил қилинади (рўйхат ва жўнаш вақти).

    Бошқа янгиликлар