MainSOCIETY

New rules will be introduced when working with nuclear power plants and radiation sources.

The new procedure will come into force on January 1, 2027. Organizations operating under current licenses will need to obtain a license in accordance with the new requirements by December 1, 2027.

Image of 'New rules will be introduced when working with nuclear power plants and radiation sources.'

Вазирлар Маҳкамаси атом энергиясидан фойдаланиш ҳамда ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашнинг янги тартибини тасдиқлади.

30 июль куни қабул қилинган қарорга кўра, янги низом атом энергияси объектлари, радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан ишлаш, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланиш каби йўналишларни қамраб олади.

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради. Амалдаги лицензия асосида ишлаётган ташкилотлар эса 2027 йил 1 декабрга қадар янги талабларга мувофиқ лицензия олиши керак бўлади. Белгиланган муддатда қайта расмийлаштирилмаган лицензиялар ўз кучини йўқотади.

Ҳужжатда лицензия олиш учун радиация хавфсизлиги, ходимлар малакаси, техник жиҳозлар ва бошқа зарур талаблар белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тегишли идоралар билан биргаликда меъёрий ҳужжатларни янги тартибга мослаштириш вазифаси юклатилди.

Маълумот учун, яқинда Ўзбекистон ва Россия томонлари Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станцияси ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш масаласини муҳокама қилган эди.

    Other news