1

Самарадан 1000 га яқин ўзбекистонлик поезд орқали уйларига қайтарилади

ЖАМИЯТ 06.08.2020, 15:37
Самарадан 1000 га яқин ўзбекистонлик поезд орқали уйларига қайтарилади

Самара вилоятининг Большечернигов туманида тўпланган 1000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳисобидан 7 август куни эрталаб улар учун ташкил этилган поездда уйларига қайтишга тайёр, деб ёзади «Gazeta.uz».

Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар кенгашининг Самарадаги бўлими раҳбари Диляра Сабированинг «РИА Новости»га маълум қилишича, барча фуқаролар ватанга қайтиш ўзларининг ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисида огоҳлантирилган. «Чипта нархи 10 минг рублни ташкил қилади. Одамлар қайтиш учун олдиндан пул тўлашга тайёр», — дейди агентлик суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Большечернигов туманида вазият тинч ва осойишта.

Поезд ҳақидаги маълумот қисман «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан тасдиқланган. Темир йўл хизмати вакилининг сўзларига кўра, ўзбекистонликлар ҳақиқатан ҳам Россиядан қайтарилади, аммо сана ва бошқа тафсилотларни кейинроқ эълон қилиш режалаштирилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1