тондаги оилаларидан узоқда бўлиб, мураккаб об-ҳаво шароитида 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтлари ёғочидан ушбу айвонларни юксак маҳорат билан бунёд этдилар. Улар чинакам истеъдод соҳибларидир!
Ушбу туҳфани шахсий мулк сифатида сақлаш ўрнига, мен бу гўзал айвонларни кенг жамоатчиликка тақдим этишга қарор қилдим. Улар ҳозирда хавфсиз ва гўзал пойтахтимизда, Тидал-Бейсин сув ҳавзаси бўйида, Томас Жефферсон ва Жорж Вашингтон ёдгорликлари манзараси очиладиган жойда қад ростлади.
Бир йилдан сўнг, Миллий қаҳрамонлар боғи очилгач, ушбу айвонлар турмуш қуриш таклифларини билдириш, дипломатик қабуллар ўтказиш, сакура гуллари фестивали давомида фотосессиялар ташкил этиш ҳамда Тидал-Бейсин ҳудудига кундалик ташрифлар учун шаҳарнинг энг машҳур масканларидан бирига айланади.
Шунингдек, буюк ўзбек ҳунармандлари билан яқиндан ҳамкорлик қилган Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва АҚШ Миллий боғлар хизматига ҳам ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман.
Биз Вашингтонни ҳар қачонгидан ҳам гўзал шаҳарга айлантирмоқдамиз!" Дональд Ж. Трамп, АҚШ Президенти.






