1

Ўзбекистон Озарбойжон ва Арманистонни низони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

СИЁСАТ 27.09.2020, 23:04
Ўзбекистон Озарбойжон ва Арманистонни низони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият бўйича Ўзбекистон ўз расмий муносабатини билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги муносабатларда кескинлик юзага келганидан Ўзбекистон хавотирда эканлиги маълум қилинган.

«Қарама-қаршиликлар жараёнида ҳарбий кучлардан фойдаланиш иккала томондан ҳам кўп сонли инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон томони, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг раҳбари сифатида, яна бир бор дўстлик алоқаларини ўрнатиш, аҳил қўшничилик, ўзаро ишонч ҳамда МДҲ доирасида баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий амал қилган ҳолда тинч йўл билан ҳал этишга чақириб қолади.

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикасини жанговор ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва дипломатик музокараларни бошлашга чақириб қоламиз», - дейилади Ўзбекистон баёнотида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1