“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 1 ноябрдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилади.Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни UNGPetroBot телеграм канали орқали олишингиз мумкин.
|
31.10.2020 22:46