АсосийDunyo

Илҳом Алиев Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартини айтди

'Илҳом Алиев Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартини айтди'ning rasmi

Агар Арманистон томони минтақадаги жанговар ҳаракатларни тўхтатса ва музокараларда конструктив позицияни намойиш қилса, босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқиш мажбуриятини оладиган бўлса, Озарбайжон Қорабоғдаги ҳаракатларни тўхтатишга тайёр. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бош котиби Бағдод Амреев билан учрашувда таъкидлаб ўтди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

Президент шунингдек, 2 ноябрь куни минтақадаги навбатдаги озарбайжон қишлоқларининг озод қилиниши тўғрисида маълумот берилишини маълум қилди. Расмий Бокунинг маълумотларига кўра, 27 сентябрдан бери Озарбайжон Қуролли Кучлари 195 та аҳоли пунктини, шу жумладан, Жаброил, Физули ва Зангилан шаҳарларини озод қилган.

Бундан ташқари, Алиев расмий Ереванни Озарбайжон аҳоли пунктларига ракета ҳужумлари пайтида тақиқланган қурол ишлатишда айблади.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар