Қорабоғ низоси ҳудудига бошқа мамлакатлардан эмас, Россиядан тинчликпарварларнинг киритилиши энг самаралиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади "РБК" га таяниб "Дарё".
Минтақага бошқа мамлакатлардан тинчликпарварларни жойлаштириш ғояси ҳақида гапирар экан, бош вазир бу ҳолда «тилли мулоқот, минтақа ва унинг менталитетига оид ўзига хосликлардан бошланадиган» муаммолар юзага келиши мумкинлигини айтди.
Туркиялик тинчликпарварларни киритиш имкониятига келганда, Пашинян мамлакат «минтақага террорчилар ва ёлланма жангчиларни олиб келиши»ни, шу сабабли унинг иштирокидаги тинчлик жараёнини «тасаввур қилиш қийин»лигини таъкидлади. Туркия Қорабоғ низосида Озарбайжонни қўллаб-қувватлайди, аммо низо ҳудудида туркиялик ёлланма жангчилар борлигини иккала тараф ҳам бир неча марта рад этган. Никол Пашинян Қорабоғга Россия тинчликпарварлари киритилишини аввал ҳам ёқлаб чиққан ва бу Тоғли Қорабоғдаги низонинг «оптимал ечими»га айланиши мумкинлигини айтган эди. Кремль эса Россия Боку ва Ереваннинг розилиги билангина Қорабоғга тинчликпарварларни юбора олишини таъкидлаган эди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, ўз навбатида, мамлакат халқаро кузатувчилар киритилишини рад этмаслигини, аммо қарор қабул қилиш Боку томонида қолиши кераклигини қайд этганди. |
08.11.2020 13:56