Аввал хабар берилганидек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “UNG Petro” компанияси матбуот хизмати хабар қилди. 10 ноябрдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-95 нархи 6.600 сўмдан 6.300 сўмга арзонлаштирилади.
АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNG_Petro_Bot телеграм канали орқали олишингиз мумкин. |
09.11.2020 21:10