АсосийJinoyat

Навоий вилоятида гиёҳвандлик воситасини етиштирган шахсга ҳукм ўқилди

'Навоий вилоятида гиёҳвандлик воситасини етиштирган шахсга ҳукм ўқилди'ning rasmi

1981 йилда туғилган Алишер Қўчқоров (исмлар ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, гиёҳвандлик воситаларини етиштириш қонунга хилоф эканлигини билган ҳолда Хатирчи тумани Каттасой қишлоғидаги яшаш ҳовлиси томорқа ер майдонида 2 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

Хатирчи тумани ИИБ ходимлари томонидан  ўтказилган “Қора-дори 2020” тезкор профилактик тадбири давомида А.Қўчқоров томонидан етиштирилаётган гиёҳвандлик ўсимликлари холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд А.Қўчқоровни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, Жиноят кодекси 270-моддаси 1-қисми билан айбли деб топди. Фуқарога ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ойга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди, дея хабар берди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар