Аввалроқ ЙҲХББ република бўйлаб йўллардаги вазиятдан огоҳлантиргани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси "Қамчиқ" довонида ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни огоҳлантирди.
"Қамчиқ" довонида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -16 даражада совуқ. Барча ҳайдовчилардан:
- қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини;
- газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини;
- Заруратсиз тунги вақтларда транспорт воситасида ҳаракатланмасликни сўраймиз”,– дейилади хабарда.