Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров "Aҳолига давлат ва коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш бўйича кейинги чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу фармон Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасидан келиб чиқиб, Қирғизистон Республикаси аҳолисига давлат ва коммунал хизматлар кўрсатилишининг сифатини яхшилаш бўйича кейинги чора-тадбирларни кўриш учун қабул қилинди.
2021 йил 1 июнгача жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва шаҳар хизматларини электрон шаклда, шу жумладан, Давлат электрон хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматларини олиш учун рағбатлантириш механизмларини яратилади.
2021 йил 1 мартга қадар давлат идоралари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқаролар ва юридик шахслардан "Тундук" идоралараро электрон алоқа тизими орқали электрон шаклда маълумотлар алмашинуви билан алмаштириб, қоғоз шаклидаги гувоҳномалар ёки ҳужжатларни талаб қилиш тартибини бекор қилинади.