АсосийJamiyat

Абдулазиз Комилов Туркманистон президентига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширди

'Абдулазиз Комилов Туркманистон президентига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширди'ning rasmi

2021йил 17 феврал куни Aшхобод шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди. 

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовга мактубини топширди.

Учрашув чоғида олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашинилди.

Қайд этилганидек, икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси натижасида давлатлараро муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқалар салмоқли даражада фаоллашди. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Мулоқотда Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, янги минтақавий бозорларга чиқиш учун инфратузилмавий ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Бошқа янгиликлар