АсосийЖамият

Фарғонада «Lacetti» белгиланмаган жойдан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди(видео)

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 9 апрель куни «Lacetti» белгиланмаган жойдан ўтаётган вел...

'Фарғонада «Lacetti» белгиланмаган жойдан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди(видео)'ning rasmi

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 9 апрель куни «Lacetti» белгиланмаган жойдан ўтаётган велосипедчини босиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 17:30 да 31 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборган. Мазкур ЙТҲ натижасида велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.

Таъкидланишича, ушбу автомобиль йўли 2021 йил 8 апрель куни мутасадди ташкилотлар томонидан тўлиқ таъмирлангандан кейин жиҳозланмаган, йўл белгилари ва йўл чизиқлари чизилмаган ҳолатда фойдаланишга топширилган.

Бошқа янгиликлар