1

14 апрель куни Ўзбекистон ва Покистон раҳбарларининг видеоанжуман шаклида учрашуви бўлиб ўтади

СИЁСАТ 12.04.2021, 17:57
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Шавкат
14 апрель куни Ўзбекистон ва Покистон раҳбарларининг видеоанжуман шаклида учрашуви бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон 14 апрель куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Тадбир кун тартибидан икки томонлама амалий шериклик ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Асосий эътибор Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, икки мамлакатнинг етакчи корхона ва компаниялари ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш, авиақатновларни тиклаш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантиришга қаратилади.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқадилар.

Саммит якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва таълим соҳаларига оид қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1