АсосийJamiyat

“Қамчиқ” довонида юк машинаси йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетди(видео)

'“Қамчиқ” довонида юк машинаси йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетди(видео)'ning rasmi

Қамчиқ довонида 14 апрель, чоршанба куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 14 апрель куни соат 07:00 да А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 244-километрида содир бўлган. Водий–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Volvo» русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандакка тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Қайд этилишича, воқеа жойига Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда юк автомашинасини тиклашда амалий ёрдам кўрсатган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар