1

Ўзбекистонда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, янги департамент ташкил этилди

ЖАМИЯТ 15.04.2021, 16:27
Теглар: Адлия
Ўзбекистонда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, янги департамент ташкил этилди

“Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 майдан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб,  унинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича вазифа, функция ва ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилади.

Шунга кўра, Молия вазирлигига капитал бозорини ривожлантириш соҳасида бир қатор вазифалар юклатилди.  

Вазирлик қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.  

Вазирлик марказий аппарати тузилмасида Капитал бозорини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.

Департаментнинг ўз фаолиятини бевосита ҳудудларда олиб борадиган ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Молия вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

Шарҳлар

"Қарорда монополия йўқ, талаблар бор!" Адлия вазири "права" бериш учун очилган Ягона имтиҳон маркази ҳақида гапирди (видео)

08.02.2022, 14:02

Кеча, 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида Адлия вазири Тошкентда жорий этилган ҳайдовчилик гувоҳномасини берувчи Ягона имтиҳон маркази монополия ташкилоти эмаслигини маълум қилди.  Вазирнинг айтишича,...
Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

30.08.2021, 18:09

Президент қарори (ПҚ–5238-сон, 28.08.2021 й.) билан Тошкент шаҳрида “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди. Қарорга кўра,...
Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига танлов эълон қилди

16.08.2021, 18:14

Адлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилди.Номзодга қўйиладиган талаблар қўйилмоқда:● юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга...
“SHAFFOF YO’L” онлайн ахборот платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади

12.08.2021, 08:02

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган автомобиль йўллари соҳасида молиявий очиқлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1