АсосийЖамият

Сирдарёда "Жигули", "Nexia-3" ва "Исузу" русумли юк автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

 Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 12:00 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудид...

'Сирдарёда "Жигули", "Nexia-3" ва "Исузу" русумли юк автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)'ning rasmi

 Жорий йилнинг 22 июнь куни соат 12:00 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 98-километрида "Ваз-2106", "Нексия-3" русумли енгил автомобиллар ва "Исузу" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк транспорт воситаси ағдарилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тўқнашув натижасида дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бошқа янгиликлар