“Uzbekistan Airways” AЖ 2021 йил 2 июлидан бошлаб Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, авиақатновлар ҳафтасига бир маротаба – жума куни бажарилади.