1

Қашқадарёда "Нексия 3" велосипедда кетаётган бобо ва набирани уриб юборди

ЖАМИЯТ 30.06.2021, 17:21
Теглар: ИИВ ЙҲХББ
Қашқадарёда "Нексия 3" велосипедда кетаётган бобо ва набирани уриб юборди

2021 йил 23 июн куни Қашқадарёда "Нексия 3" машинаси велосипедни уриб юбориши натижасида набира ва унинг бобоси вафот этди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХББ хабар қилмоқда.

Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот гуруҳи раҳбари Жавлон Бахтиевнинг маълум қилишича, соат тахминан 17:30 лар чамаси Китоб туманидан ўтувчи 4К271 автомобил йўлининг 9 километрида «Нексия 3» автомобили ҳайдовчиси велосипедни уриб юбориб, ЙТҲ содир этади. Натижада ушбу велосипедни бошқариб келаётган киши ва унинг вояга етмаган набираси оғир тан жароҳати олиб вафот этади.

«Мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейди .

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, 50-60 метр масофада велосипедни кўрган, аммо орадаги масофа яқин қолганида велосипед унинг қаршисига чиққан.

Шарҳлар

Журналистнинг ўлимига сабаб бўлган Тупроққалъадаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди

20.09.2021, 18:35

Аввалроқ, кеча, 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида, ҳайдовчи, 1996...
Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган бухоролик ГАИ қовун туширдими?

17.09.2021, 21:20

Ижтимоий тармоқда "Қозоғистонлик автоблогерни тўхтатган ГАИ ходими қовун туширди" сарлавҳаси билан тарқалган видео юзасидан маълумот берилди.Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Бухоро вилояти, Бухоро...
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ҳаракат иштирокчиларига касб этикаси ва маданиятига амал қилмаслик ҳолатлари бўйича мурожаат йўллади

14.09.2021, 18:19

"Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини тубдан такомиллаштириш, фуқаролар билан ўзаро мулоқотни камайтириш мақсадида соҳага ахборот коммуникация технологиялари жорий этилмоқда",–дейилади ЙҲХББнинг ҳаракат иштирокчиларига йўллаган мурожаатида.Шу билан...
"Ўзимизни йигит-ку бу" – ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича маълумот берди

11.09.2021, 19:13

Ижтимоий тармоқда "Тошкентда ГАИ: Бўлди кетаверинг. Ўзимизни йигит-ку бу" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ушбу ҳолат бўйича маълумот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1