ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 393 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Уни юқтирганлар сони 181 миллион 930 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 945 мингдан зиёд киши вафот этган.
Охирги сутка давомида дунёда инфекция билан касалланишнинг 393 657 янги ҳолати аниқланди.
Беморлардан 8 097 нафари вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,317 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
- Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,411 миллиондан ортиқ);
- учинчи ўринда Бразилия (18,513 миллиондан ортиқ);
- тўртинчи ўринда Франция (5,664 миллиондан ортиқ);
- бешинчи ўринда эса Россия (5,538 миллиондан ортиқ).