АсосийJamiyat

Ўзбекистонга 150 га яқин афғон ҳарбийлари ноқонуний ўтгани айтилди

'Ўзбекистонга 150 га яқин афғон ҳарбийлари ноқонуний ўтгани айтилди'ning rasmi

Бу ҳақда  президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб Aфғонистон қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари томонидан Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга 4 марта уриниш бўлди. Натижада, жами 150га яқин афғон ҳарбий хизматчилари қўлга олиниб, уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда ўз ватанига қайтарилди. Шу борада таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон келгусида ҳам ўз ҳудудига ноқонуний кириш ҳолатларига йўл қўймайди.

"Ўзбекистон Aфғонистонда кучайиб бораётган зўравонликлардан хавотирда ва қарама-қарши курашаётган томонларни куч ишлатишдан тийилишга чақиради",–дейди Шерзод Асадов.

Бошқа янгиликлар