АсосийJamiyat

Афғонистон билан чегарада палаткалар шаҳарчаси қурилмаяпти — ДХХ Чегара қўшинлари

'Афғонистон билан чегарада палаткалар шаҳарчаси қурилмаяпти — ДХХ Чегара қўшинлари'ning rasmi

ДХХ Чегара қўшинлари Афғонистон билан чегара ҳудудда қочоқлар учун палаткалар шаҳарчаси қурилаётгани ҳақидаги хабарни рад этди. Шунингдек, Чегара қўшинлари афғон ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар кўнгиллилари июнь ойида Ўзбекистон чегарасини қай тарзда кесиб ўтишганини ҳам маълум қилишди. Бу ҳақда "Газета.уз" хабар берди

Июль бошида Eurasianet ҳукумат кучлари ва «Толибон» ўртасидаги жанглар бўлиб ўтаётган Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларидан қочқинлар оқими кириб келиши кутилаётгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинида палаткалар шаҳарчаси қурилгани ҳақида хабар берган эди.

23 июль куни ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари Баҳодир Мусурмонқулов имзолаган хатда қайд этилишича, Афғонистон билан чегара олди ҳудудларда «ҳеч қандай палаткалар қурилаётгани йўқ». Бундан ташқари, ДХХ Чегара қўшинларининг маълумотига кўра, 2021 йилда Афғонистондан бирорта ҳам қочоқ Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмаган.

«Давлат чегарасини бузиб ўтган шахслар Давлат чегараси бузувчилари сифатида қўлга олинган ва уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига асосан тегишли чоралар кўрилган», — дейилади хатда.

Аввалроқ, Ўзбекистон ТИВ 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ва маҳаллий жангарилар Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига қурол билан ўтганини маълум қилган эди. Шундан кейин 27 июнь куни яна 44 нафар афғон аскарлари, бир кун аввал эса — 3 нафар Афғонистон куч ишлатар тузилмалари аъзоси Ўзбекистон чегарасини бузишгани маълум бўлди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар