Бу ҳақдаги таклиф Президентнинг Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйига ташрифи дорасида айтиб ўтилган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчаси бор. Уларда 1 минг 823 нафар ўғил-қиз яшаб, ўқимоқда. 86 та махсус мактаб-интернатда 21 минг 363 нафар бола тарбияланмоқда.
"Меҳрибонлик уйида шароитлар яхши. Лекин болалар билан якка тартибда ишлаш, уларни касбга йўналтириш талаб даражасида эмас. Тарбияланувчиларнинг 18 ёшдан кейинги мустақил ҳаёти, олий маълумот олиши ва бандлигига кўмаклашувчи масъул идора йўқ.
Шу боис давлат раҳбари барча Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъуллигига ўтказиш таклифини билдирди.
Бу муассасаларнинг моддий ҳомийси бор, маънавий ҳомий керак. Бу ҳам савоб, ҳам керакли иш, – айтиб ўтган Шавкат Мирзиёев.
Ушбу муассасалар, синов тариқасида, Миллий гвардия масъуллигига ўтказилиши белгиланди. Болаларга ихтисослашган таълим бериш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича методика яратиш вазифаси қўйилди. Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди", — дейилади хабарда.