АсосийJamiyat

Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига танлов эълон қилди

'Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига танлов эълон қилди'ning rasmi

Адлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилди.

Номзодга қўйиладиган талаблар қўйилмоқда:

● юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларининг дипломига эга бўлиш;

● давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни мукаммал билишга устуворлик берилади);

● марказ бошлиғи лавозими учун мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи талаб этилади.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

➖ барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

➖ ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм;

➖ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий таъминот;

➖ идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Қўшимча имтиёзлар:

  • адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари;
  •  (1-даражали юрист) берилади ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ тўланади.
  •  камида уч йил меҳнат стажига эга бўлганда:  

 

Мурожаат муддати ва манзил:

 Номзодлар 2021 йил 6 сентябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини vacancy.adliya.uz сайти орқали юборишлари лозим.

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан www.adliya.uz сайти  орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни:

● Адлия вазирлигининг (71) 207-04-64 телефон рақами;

● @antikorbot телеграм боти орқали бериш мумкин.

Бошқа янгиликлар