АсосийJamiyat

Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

'Тошкентда кинематография соҳасида хорижий ОТМ филиали ташкил этилди'ning rasmi

Президент қарори (ПҚ–5238-сон, 28.08.2021 й.) билан Тошкент шаҳрида “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилди. 

Қарорга кўра, Филиал “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) (БДКИ) юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида таркибий бўлинмаси – олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.  

Таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда БДКИ томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, шу билан бирга унда ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади.

Қуйидагилар Филиалнинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳисобланади:  

  • Драматургия;
  • Продюсерлик (турлари бўйича).

Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия Федерацияси давлат намунасидаги БДКИ дипломи берилади.

Филиалда давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар 5 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан кинокомпаниялар, телерадиокомпаниялар ёки кино ва телевидение соҳасидаги ташкилотларга тақсимланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар