АсосийСиёсат

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келади

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “О...

'Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Олтин аср” давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, кеча, 6 август куни Гурбангули Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамаси йиғилишини ўтказган. Йиғилишда Президент Ўзбекистон билан конструктив мулоқот ўрнатишда алоҳида ўрин тутадиган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича туркман-ўзбек қўшма комиссиясининг навбатдаги масжлисига пухта тайёрланиш кераклигини таъкидлаган.

Шунингдек, йиғилишда "Арқадағ" тез орада давлат раҳбари бошчилигидаги Туркманистон ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга сафар қилишини қўшимча қилган. У ташриф давомида қатор ҳужжатлар имзоланишини таъкидлаган.

Бошқа янгиликлар