АсосийЖамият

Қаршида "Lacetti" ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди (видео)

Қаршида "Lacetti" ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юбор...

'Қаршида "Lacetti" ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди (видео)'ning rasmi

Қаршида "Lacetti" ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди.

Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 12:05 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчасида жойлашган "Гулчеҳра" гўзаллик салони рўпарасида ҳайдовчи Ж.Ш. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Ш.Х.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда Ш.Х. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига, қоидаларга амал қилиб, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз",—дейилади бошқарма хабарида.

Бошқа янгиликлар