АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва "Валдай" халқаро клуби экспертлари Ўзбекистон-Россия муносабатларининг ривожланиш истиқболларини кўриб чиқмоқда

'Ўзбекистон ва "Валдай" халқаро клуби экспертлари Ўзбекистон-Россия муносабатларининг ривожланиш истиқболларини кўриб чиқмоқда'ning rasmi

Бугун 20 сентябрьда Тошкентда “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” конференцияси бошланди.

Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ҳамда "Валдай" халқаро мунозара клуби томонидан ташкил этилган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон пойтахтидаги анжуманда иштирок этиш учун икки томонлама муносабатлар бўйича етакчи халқаро мутахассислар, "Валдай" халқаро мунозаралар клубининг сиёсатшунослик, иқтисодиёт, хавфсизлик соҳасидаги нуфузли экспертлари йиғилган.

Учта сессиядан иборат конференция давомида иштирокчилар сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашади.

Ўзбекистондаги ислоҳотлар билан танишади, уларнинг Марказий Осиё барқарор ривожланишига таъсирини муҳокама қилади, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликка доир хавф ва таҳдидларни баҳолашади, бу соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини белгилайди. Марказий Евросиёда халқаро савдо ва интеграцияни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади, шунингдек, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш учун истиқболли ўсиш нуқталари ва ҳаракатлантирувчи омиллар бўйича эксперт қарашларни ишлаб чиқади.

Бошқа янгиликлар