Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ Монополияга қарши курашиш органи ўтказган биржа нархлари мониторингида Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган “AMMOFOS-MAXAM” АЖ томонидан 2021 йил апрель, июль ойларида биржа савдоларига қўйилган аммофос маҳсулотини тасдиқланган графикда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилишида режа-жадвал бузилганлиги ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, “AMMOFOS-MAXAM” АЖ томонидан 2021 йил апрель, июль ойларида маҳсулот нарх ўсиш ҳисобига жами 306 миллион 086 минг 80 сўм қўшимча асоссиз даромад олинганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан “Аммофос Махам” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган.
Натижада, “AMMOFOS-MAXAM” АЖ томонидан асоссиз олинган қўшимча даромадлар белгиланган тартибда қайтаришлари бўйича тегишли қарор ва кўрсатмалар берилган.