Жорий йил 21 сентябрь куни Сенат Раиси Т.Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Президент Садир Жапаров билан учрашди.
Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.
Қирғизистон Президенти мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланаётган кунларда амалга оширилган ушбу ташрифнинг аҳамияти ва муҳимлигини қайд этган.
Шунингдек, у қардош ўзбек халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаган.