Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K” МЧЖ раҳбари М., норасмий раҳбари И. ва бошқалар, фуқароларнинг ишончига кириб, МЧЖ томонидан кўп қаватли турар-жой биноси қурилишини айтиб, 5 нафар фуқоронинг жами 1,3 млрд сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.