АсосийSiyosat

Абдулазиз Комилов БАА Давлат вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

'Абдулазиз Комилов БАА Давлат вазири билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган Араб Амирликлари Давлат вазири Аҳмад Али ал-Сайег билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда  Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари муносабатларининг долзарб масалалари, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Икки томонлама ва кўп томонлама шаклдаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар