АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" ушбу ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

'"Ўзгидромет" ушбу ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди'ning rasmi

"Ўзгидромет" ушбу ҳафтада қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун ва эртага мамлакат совуқ антитциклон таъсири остида бўлади. Бундай об-ҳаво асосан тунги ҳароратга таъсир қилиб, 2-5° илиқни ташкил этади. Кундуз куни қуёш ҳавони 18-20° илиққача иситади.  

Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди ва октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларга етади. Ҳаво ҳарорати кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 20-23° илиқ атрофида, жанубда 25° илиққача бўлади.

"Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво асосан қуёшли бўлади. 

12-13 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин",–дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар