Ўзбекистонда 3 ноябрь ҳолатига кўра, 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар орасидан 246 033 нафари Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори ўринларни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилган эди. Бу учун кўрсатилган ёшдаги болалар аввал шифокор кўригидан ўтишлари кераклиги айтилган.