Эквадор ғарбидаги Гуаяки шаҳрида жойлашган қамоқхонада тўқнашувлар давом этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Биздаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 58 нафар маҳбус ҳалок бўлган, 12 нафари жароҳат олган. Ҳозирга келиб уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, - дейди провинция губернатори Пабло Аросеменага.
Қайд этилишича, қамоқхонадаги тартибсизлик 12 ноябрь кунидан бошланган ва икки томон совуқ қуроллар, ўқотар қуроллар ва портловчи моддалардан фойдаланган. Ўзаро кескин қарама-қаршиликни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан бсотирилган.