Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетди.
Бу ҳақда унинг матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, Олий даражадаги музокаралар бугун Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Аввалроқ Россияда II-Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтгани, унда инвестициялар ва ташқи савдо вазири иштирок этгани ҳамда икки мамлакат ўртасида 9 миллиард долларга тенг 600 та битим имзолангани ҳақида маълум қилган эдик.