Швеция ҳукумати коронавирусга қарши эмлаш учун аҳолига алоҳида паспорт жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда kommersant хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукумат 1 декабрдан бошлаб коронавирус вакцинаси учун рақамли паспортлар жорий этилади. Ҳужжат фуқароларга 100дан ортиқ киши ташриф буюрадиган оммавий тадбирларга – концертлар, спорт ва бошқа тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.
“Биз тезроқ пандемияни тугашини истаймиз. Бу каби қарорлар билан унга барҳам бермоқчимиз. Қишда касаллик янада авж олиши хавфи мавжуд”, - деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Лена Ҳалленгрен.
Маълумот учун, Швецияда 16 ёшдан ошган фуқароларнинг 85,3 фоизи вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган бўлса, катта ёшдагиларнинг 81,7 фоизи тўлиқ эмланган. Пандемия бошланганидан буён мамлакаттда 15 107 киши коронавирусдан вафот этган.






