Хитойнинг шимоли-шарқидаги провинцияда кучли қор бўронлари содир бўлди. Бу ҳақда the watchers хабар берди.
Қайд этилишича, қор бўронлари Хэйлунцзян ва Цзилинь провинцияларида кузатилган. Об-ҳавонинг кескин ўзгариб кетиши оқибатида Харбин, Цзилин ва бошқа шаҳарлардаги мактаб ва боғчалар вақтинча ёпилган.
Жумладан, Цзямуси шаҳрига 42 сантиметр қалинликдаги қор ёғган. Шаҳардаги 22та автомагистрал йўл ёпилган. Транспорт рейслари эса бекор қилинган.