Бир муддат аввал, тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлиги боис, "Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун ёпилган эди.
Қайд этилишича, вақтинча ёпилган довон бугун эрталаб автомобиллар ҳаракати учун очиб қўйилди.
"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тегишли ташкилотларнинг ходимлари томонидан олиб борилган зурурий тадбирлар натижасида соат 08:20 да "Тахтақорача" довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди",-дея бу ҳақда хабар бермоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.