2022-йил 6-январга мўлжалланган HY9729/9730 Нукус-Актобе-Нукус ва HY763/764 Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишлари бўйича авиақатновлари етиб борадиган аеропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинди.
Ушбу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги маълумот қўшимча эълон қилинади.
Йўловчилар 6-январ куни Олмаота ва Актобега бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.